info@ijodmaktab.uz +998 72 226 10 12

Ijod maktablariga ishga kirmoqchi bo’lgan o’qituvchilariga qanday talablar qo’yiladi?

10:09 17.05.2021

Бугунги кунда фаолият юритаётган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ҳудудларда қурилаётган Президент мактабларига малакали педагог кадрларни жалб қилиш, уларни саралаш мақсадида Агентлик томонидан job.piima.uz сайти ташкил этилди.

📊 Педагог кадрларга танлов қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:

✔️Веб-сайтда ариза бериш ва ҳужжатларни тақдим қилиш;

✔️тест синовлари;

✔️суҳбат (онлайн/офлайн)

📲Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар мувофиқ шаклда job.piima.uz веб-сайт орқали мурожаат қилиши лозим.

📝 Тест Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси томонидан тузилган тест синовлари асосида ўтказилади. Номзод онлайн тест-платформаси орқали ёки қоғоз варианти шаклида 40 саволдан иборат тест топширади. Тест синовлари 100 баллик тизимда бўлиб, ундан 50 ва ундан юқори балл олган номзод суҳбатга чақирилади.

🌀Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва уларга берилган баллар махсус шаклда қайд этилади.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар автомат тарзда умумлаштирилади ва ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.Суҳбат жараёнида 65 баллдан юқори олган номзод ишга таклиф қилинади.

⏸Тенг натижалар юзага келган ҳолда, яъни бир нечта номзод бир хил умумий балл тўплаган вазиятда, номзодни танлаш танлов комиссияси ихтиёрига қолдирилади.

🚫Номзод танлов жараёнида узрсиз сабабга кўра иштирок этмаган бўлса, унга нисбатан «танловдан ўтмади» деган қарор чиқарилади.

🔎 Ушбу сайт Агентлик тизимидаги мактабларга малакали педагог кадрларни жалб этиш жараёнларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш учун ташкил этилди. Талабгорлар қатъий белгиланган мезон асосида танлаб олинади. Саралаш босқичма-босқич ўтказилади ва барча маълумотлар сайтга жойланади. Номзодлар қайси босқичда, қандай натижа кўрсатганликларини кузатиб бориш имкониятига эга.

🔘Бундан ташқари сайт базасида малакали педагог кадрларнинг ўзига хос захираси ташкил этилади. Бу кейинчалик тизимдаги мактабларга кадрлар зарурати туғилганда, уларни жараёнга жалб этишда қўл келади.